"Ҳудудгаз Пойтахт"нинг берган хабарина кўра, Сергели тумани “Жалойир” МФЙ, Файз кўчасидан ўтган ер усти д-57ммли ўрта босим газ қувурини ҳамда “Хонобод” МФЙ, Хонобод кўчаси 12-уй олдидан ўтган газ қувури тартибга келтирилади.
Шу туфайли 12 апрель куни соат 11:00 дан 17:00 га қадар қуйидаги табиий газ истеъмолчиларида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Шундан аҳоли ва улгуржи истеъмолчилари:
“Жалойир” МФЙ, Файз кўчасида жойлашган 48 та уй хўжаликларида ҳамда 1 та улгуржи истеъмолчиларида;
“Хонобод” МФЙ, Хонобод кўчасида жойлашган жами 126 та уй хўжаликларида ва 1 та улгуржи истеъмолчиларида.
“Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФнинг “Ерости газ қувурлари” хизмати Юнусобод туман Азимтепа кўчасидаги ЧЛ “Ф.М.Мавлянов” объектида жойлашган ўрта босимли д-76 мм бўлган ерусти газ тақсимлаш пунктини хавфсиз жойга кўчиради.
Шу туфайли 13 апрель куни соат 10:00 дан 18:00 га қадар Азимтепа кўчасида жойлашган 50 та уй хўжаликларига газ етказиб бериш вақтинчалик тўхтатилади.