Бугун 14 март, 2025 йил, жума

O'ZB

Бугун Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров нуфузли турнир саралашида ўйнайди

Бугун Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров нуфузли турнир саралашида ўйнайди

7-15 апрель кунлари Франция пойтахти Париж шаҳрида фишер шахмати бўйича “Freestyle Chess Grand Slam Tour” турнирининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтади.

Ушбу мусобақада дунёнинг 12 нафар кучли шахматчилари иштирок этади. Ҳозиргача 11 шахматчи маълум бўлиб улгурган. Сўнгги иштирокчи бугун ва эртага нокаут тизимидаги мусобақада аниқланади. Унда 16 нафар халқаро гроссмейстер ягона йўлланма учун баҳсларга киришади.

Бугун Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров нуфузли турнир саралашида ўйнайди

Саралашнинг биринчи босқичидан 4 нафар маҳоратли гроссмейстер - эронлик Муҳаммад Амин Табатабаи, вьетнамлик Нгуен Нгок, озарбайжонлик Рауф Мамедов ва ҳиндистонлик Пранеш Муниретинам 9 имкониятдан 7,5 тадан очко жамғариб, ҳал қилувчи саралаш босқичига йўл олишди.

Иккинчи ҳал қилувчи саралаш босқичида 16 нафар халқаро гроссмейстер ягона йўлланма учун курашни давом эттиради. Биз учун аҳамиятлиси, улар орасида ҳамюртларимиз Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров ҳам бор.

Қуръа натижасига кўра, Нодирбек Абдусатторов 1/8 финалда биринчи саралаш босқичи ғолиби Пранеш Муниретинам (Ҳиндистон) билан ҳисоб-китоб қилади. Ушбу жуфтлик ғолиби 1/4 финалда Динг Лирен (Хитой) - Видит Гужрати (Ҳиндистон) учрашуви ғолибига қарши баҳс олиб боради. Жавоҳир Синдаров эса америкалик Леньер Домингесга қарши дона суради. Синдаров Домингес тўсиғидан ўтган тақдирда Левон Аронян (АҚШ) - Амин Табатабайи (Эрон) учрашуви ғолиби билан тўқнаш келади. Нодирбек ва Жавоҳир ўзаро 1/2 финалда учрашишлари мумкин.

Бугун Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров нуфузли турнир саралашида ўйнайди

Маълумот учун, “Freestyle Chess Grand Slam Tour Paris” турнирининг мукофот жамғармаси 660 000 АҚШ долларини ташкил қилади. Ғолиб шахматчи 200 000 долларни қўлга киритади. Иккинчи ўрин соҳиби 140 000, кучли учликдан жой олган шахматчи 100 000 долларга эга бўлади. Қолган 12 иштирокчи ҳам эгаллаган ўрнига қараб мукофот пуллари билан тақдирланади.

Киритилди: 12:44 13.03.2025. Ўқилди: 287 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!