Бугун Қозоғистон пойтахти Астана шаҳрида профессионал бокс оқшоми ташкил этилади. Мазкур жанг кечасида икки нафар боксчимиз рингга кўтарилади.
Икки карра Жаҳон ва Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов ва Отабек Холматов ўз учрашувларини ўтказади.
Супер оғир вазн тоифасида 10 раундлик беллашув:
Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон, 14-0, 14 КО)
Игорь Шевадзуцкий (Украина, 12-2, 10 КО)
Ярим енгил вазн тоифасида 8 раундлик беллашув:
Отабек Холматов (Ўзбекистон, 12-1, 11 КО)
Жейсон Кано Манигос (Филиппин, 30-12-2, 20 КО)
Жанглар Тошкент вақти билан 20:00 да старт олади.