Бугун 16 март, 2026 йил, душанба

O'ZB

Бугун, 16 март куни Ўзбекистондаги 1765 та масжидда Қуръони каримнинг хатмоналари бўлади

Бугун, 16 март куни Ўзбекистондаги 1765 та масжидда Қуръони каримнинг хатмоналари бўлади

Бугун, 16 март оқшомида – бутун Рамазон ойи давомида 1765 та масжидда хушовоз қорилар томонидан ўқилган Қуръони каримнинг хатмоналари (якуни) бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Идоранинг маълум қилишича, Ўзбекистон бўйлаб хатми Қуръонлар ўқилган масжидларда юртдошларимиз бир вақтнинг ўзида хатмонадан кейинги дуоларга қўл очишади.

Таровиҳ намозларининг бошланиш вақти Фарғона водийси бўйлаб 20:20дан бошлаб белгиланган. Воҳада ва Ўзбекистоннинг ғарбий ҳудудларда 21:00 гача чўзилади. Тошкент вилояти ва пойтахтда таровиҳ намозлари 20:30 да бошланиши белгиланган.

«Уламоларнинг таъкидлашича, Қуръон хатм қилинганидан сўнг қилинган дуо рад этилмайди. Чунки Қуръон Аллоҳнинг каломи бўлиб, уни тўлиқ ўқиб тугатиш улуғ ибодат. Бугун дунё-ю охират саодатига эришиш учун илтижо қилиш фурсатидир. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Қуръон хатм қилинганда ижобат бўладиган дуо бор». Бундан келиб чиқадики, жамоат бўлиб ўқилган намозлар, айниқса, Қадр кечасида хатми Қуръонлардан кейин қилинадиган дуолар иншаллоҳ ижобат бўлади», дейилади диний идора хабарида.

Маълумот учун, бу йил Ўзбекистондаги 2101 та масжидда таровиҳ намози ўқилмоқда. Уларнинг 1700дан ортиғида эса тўлиқ хатмона бўлмоқда. Ушбу жараёнга 3 642 нафар иқтидорли қори саралаб олинган. «Хатми Қуръон» тадбирлари барча масжидларда бир тартибда бошланиб, Рамазоннинг 27-кечасида якунланиши режалаштирилган.

Киритилди: Бугун 14:55. Ўқилди: 370 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!