Бугун 22 ноябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

ЖЧ–2026 плей-офф учрашувлари учун қуръа ташланди. Жуфтликлар билан танишинг

ЖЧ–2026 плей-офф учрашувлари учун қуръа ташланди. Жуфтликлар билан танишинг

Кеча Цюрих шаҳрида Жаҳон чемпионати–2026 саралаш босқичининг плей-офф учрашувлари учун қуръа ташланди.

Европа плей-офф босқичида қатнашадиган жамоалар қуйидагилардир: Италия, Украина, Косово, Польша, Дания, Туркия, Уэльс, Словакия, Чехия, Албания, Босния ва Герцеговина ҳамда Ирландия. Ушбу жамоалар ўз гуруҳларида иккинчи ўринни эгаллаган.

Шунингдек, Миллатлар лигасида энг юқори кўрсаткичларга эга тўрт жамоа – Румыния, Швеция, Шимолий Ирландия ва Шимолий Македония ҳам плей-оффда иштирок этади.

Жами 16 жамоа тўртта плей-офф йўлига ажратилди. Ҳар бир йўлда тўрттадан жамоа иштирок этади. Плей-офф босқичи ярим финал (бир ўйин) ва финал (бир ўйин) форматларида ўтказилади.

Айнан шу учрашувлар Европа қитъасидан Жаҳон чемпионати–2026нинг сўнгги тўрт иштирокчисини аниқлаб беради.

Жуфтликлар билан танишинг.

ЖЧ–2026 плей-офф учрашувлари учун қуръа ташланди. Жуфтликлар билан танишинг

Киритилди: 11:07 21.11.2025. Ўқилди: 874 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!