Бу ҳақида Оқ уй матбуот котиби хабар берди.
Кэролайн Ливиттнинг бошқа баёнотлари:
◾️ АҚШнинг Украинага доир тинчлик режасидаги бир неча бандлар бўйича келишмовчиликлар сақланиб турибди;
◾️ АҚШ Россия тинчлик режасини маъқуллашига умид қилмоқда;
◾️ Трамп Украинадаги можарони ҳал этиш шартларини муҳокама қилишда етарли даражада мослашувчанлик намоён этмоқда;
◾️ Россия ва Украина билан музокаралар фаол давом этмоқда ва янги раундлар ўтказилиши кутилмоқда;
◾️ Президент Трамп Украинадаги можарони якунлаш имконияти борасида оптимистик кайфиятда;
◾️ АҚШ ва Украина делегациялари музокаралари жуда самарали ўтди;
◾️ Вашингтон Украина бўйича келишув иложи борича тезроқ амалга ошишини истайди. Трамп ҳам Путин, ҳам Зеленский билан музокаралар олиб бормоқда;
◾️ Ҳозирча Трамп ва Зеленскийнинг учрашувини ташкил этиш режалаштирилмаган;
◾️ АҚШ ҳали ҳам NATO'га катта миқдорда қуроллар юбормоқда ёки сотмоқда, лекин биз буни абадий тарзда қила олмаймиз.