Бугун 25 ноябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Уруш Қрим Украинага қайтарилганида якунланади — Украина Олий Радаси спикери

Уруш Қрим Украинага қайтарилганида якунланади — Украина Олий Радаси спикери

Руслан Стефанчук Қрим Украинанинг бир қисми бўлиб қолишини ва яриморол Россия назорати остида экан, тўлиқ тинчликка эришиб бўлмаслигини айтди.

Шунингдек, сиёсатчи Украинанинг тинчлик музокараларидаги “қизил чизиқлари”ни санаб ўтди:

◾️ Украинанинг босиб олинган ҳудудларини ҳуқуқий жиҳатдан Россияга тегишли деб тан олиш мутлақо мумкин эмас;

◾️ Украина мудофаа кучларига нисбатан ҳеч қандай чекловлар бўлмаслиги шарт;

◾️ Украинанинг турли иттифоқларга аъзолик ҳуқуқига ҳеч қандай вето қўйилмаслиги зарур;

◾️ Украина ҳақида украиналикларнинг иштирокисиз, Европа ҳақида европаликларсиз ҳеч қандай қарор қабул қилинмаслиги керак;

◾️ Украина ҳеч қачон ўз тили, дини ва миллий ўзлигидан воз кечмайди.

Киритилди: Бугун 11:53. Ўқилди: 958 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!