Бугун 25 ноябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Бувайда тумани ҳокими ўринбосарига хизмат текшируви тайинланди

Бувайда тумани ҳокими ўринбосарига хизмат текшируви тайинланди

Ижтимоий тармоқларда Бувайда тумани Найман қишлоғидаги зовур атрофида дарахтларнинг ноқонуний кесилгани ва жараён вақтида туман ҳокими ўринбосари томонидан Экология қўмитаси инспекторига нисбатан қаршилик кўрсатилгани ҳақида видеотасвирлар тарқалмоқда.

Ушбу ҳолат юзасидан Бувайда туман ҳокимлиги томонидан дарҳол хизмат текшируви тайинланди. Ҳозирда ҳоким ўринбосари С. Хизировнинг ҳаракатларига доир дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Текширув натижалари бўйича қонунчиликка мувофиқ тегишли қарор қабул қилинади ва жамоатчиликка қўшимча ахборот тақдим этилади.

Киритилди: Бугун 17:03. Ўқилди: 709 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!