Бугун 9 декабрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Бу Россия Федерацияси учун огоҳлантириш бўлади

Бу Россия Федерацияси учун огоҳлантириш бўлади

Литва армияси қўмондонига кўра, Литвада Бундесвер кучларининг жойлаштирилиши Россия Федерацияси учун огоҳлантириш бўлади.

"Нафақат ўзлари, балки оилалари билан Литвага келадиган немис ҳарбийларининг аҳамияти катта", – дея фикр билдирди Литва қуролли кучлари қўмондони генерал Раймундас Вайкснорас.

Вайкснораснинг фикрича, Бундесвер кучларининг Литвада жойлашуви НАТОнинг шарқий қанотини ҳимоя қилишга тайёрликни намоён этади ва Россияга кучли сигнал бўлади.

Вайкснорас, шунингдек, Владимир Путинни "табиатан зўравон" деб атаб, унинг вазиятни фақат куч нуқтаи назаридан тушунишини таъкидлайди.

"Россия билан музокаралар олиб бориш ёки келишув ва тинч йўл топиш истагимиз ҳеч қачон амалга ошмаган. Биз янада фаолроқ ва қатъиятли бўлишимиз лозим", – дея таъкидлайди литвалик ҳарбий.

Эслатиб ўтамиз, сентябр ойида Германия ва Литва мудофаа вазирлари Борис Писториус ва Лауринас Кашюнас бундесвер бригадасини Литвада доимий жойлаштириш тўғрисида келишув имзолаганлар. Бригадани жойлаштириш жараёни 2025 йилда бошланади.

Киритилди: 23:30 03.11.2024. Ўқилди: 31161 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!