Бугун 29 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Британияда эндиликда “жинс” тушунчаси фақат биологик жинс асосида талқин қилинади

Британияда эндиликда “жинс” тушунчаси фақат биологик жинс асосида талқин қилинади

Британия Тенглик ва инсон ҳуқуқлари комиссияси янги тавсиялар эълон қилди. Эндиликда “жинс” тушунчаси фақат биологик жинс асосида талқин қилинади, дея хабар бермоқда BBC.

"Бу трансшахслар аёллар ёки эркаклар алоҳида фойдаланиши учун мўлжалланган жойлардан масалан, ҳожатхоналар ва кийиниш хоналаридан фойдалана олмаслигини англатади. Бироқ улар учун шундай мақсадга хизмат қилувчи алоҳида жойлар ажратилиши зарур", дейилади ҳужжатда.

Ҳозирча дастлабки шаклда тақдим этилган бу тавсиялар асосан касалхоналар, дўконлар ва ресторанлар каби муассасаларга қаратилган.

Қайд этилишича, трансаёлларга (биологик эркакларга) аёллар учун ажратилган жойлардан фойдаланишга рухсат берилмаслиги керак.

16 апрел куни Буюк Британия Олий суди жинс тушунчаси мамлакат қонунчилигида фақат биологик жинсни англатишини расман эълон қилган эди. Шунга қарамай, Олий суд шахснинг ўз жинсини белгилаши мустақил равишда ҳимояланган хусусият ҳисобланиши ва трансшахслар камситишга дуч келмаслигини кераклигини билдирган.

"Олий суднинг мазкур қарори Буюк Британия Тенглик ва инсон ҳуқуқлари комиссиясини 2010 йилда қабул қилинган “Тенглик тўғрисидаги” қонуннинг амалиётига оид тавсияларни янгилашга мажбур этди. Янги тавсиялар орасида бир жинсга мўлжалланган жойларга оид қоидалар биринчи қадам бўлиб, келгусида спорт мусобақаларига оид алоҳида кўрсатмалар ҳам эълон қилиниши кутилмоқда", дея хабар бермоқда BBC.

Киритилди: 23:40 27.04.2025. Ўқилди: 777 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!