Буюк Британия Россияга қарши санкциялар рўйхатига 23 нафар жисмоний ва юридик шахсни, шунингдек, саккизта кемани киритди.
Бу ҳақда Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
Санкциялар доирасида 23 нафар жисмоний ва юридик шахснинг активлари музлатилади. Жисмоний шахсларга Буюк Британияга кириш ҳам тақиқланади. Саккизта кемага нисбатан эса денгиз қатнови ва савдо соҳасида чекловлар жорий этилади.
Санкциялар рўйхатига «яширин флот» кемалари, уларга ёқилғи қуйиш хизматларини кўрсатувчи тузилмалар, шунингдек, Россиянинг учта музбузар кемаси ҳам киритилди.