116ru портали манбаларига таяниб, шаҳардаги техникумлардан бирининг ўқувчилари ва бир нечта корхона ходимларига эски машиналарни ҳайдамаслик ҳақида кўрсатма берилгани ҳақида хабар берди. Уларга шаҳар бўйлаб ҳаракатланишда жамоат транспортида фойдаланиш тавсия қилинди.
БРИКС саммити Қозонда 22-24 октябр кунлари бўлиб ўтади. Бу вақтда шаҳардаги мактаблар ўқувчилари таътилга чиқади, талабалар масофадан туриб ўқийди, хусусий корхоналар ходимларига масофадан ишлаш тавсия этилди, маҳаллий маданият марказлари, музейлар ва кутубхоналар ёпилади. “РБК” нашри хабарига кўра, Қозон ҳукумати эски машиналар тақиқлангани ҳақидаги маълумотни рад этмоқда.