Бразилиядан келган махсус борт Москванинг Внуково аэропортига қўнди. Тахминларга кўра, унда Бразилия президенти Луис Инасиу Лула да Силва бўлиши мумкин.
Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.
Бразилия президенти Луис Инасиу Лула да Силва аввалроқ Хитойга ташрифидан сўнг Москвага қайтиб, Россия етакчиси Владимир Путин билан Украина расмийларининг эҳтимолий музокаралар ва тинчлик келишувини муҳокама қилиш учун делегациялар таркиби ҳақидаги илтимосини муҳокама қилишни режалаштираётганини маълум қилган эди.