Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Бразилия терма жамоаси ва Анчелотти "Реал"га қарши қачон ўйнаши маълум бўлди

Бразилия терма жамоаси ва Анчелотти "Реал"га қарши қачон ўйнаши маълум бўлди

Бразилия терма жамоаси ва Мадриднинг "Реал" клуби ўртоқлик ўйини ўтказишни режалаштирмоқда. ESPN маълумотларига кўра, томонлар бўлажак учрашув ҳақида аллақачон келишиб олган - у аввал тахмин қилинганидек, ёзда эмас, балки жорий йилнинг октябрь ёки ноябрь ойида бўлиб ўтиши керак.

Куни кеча Карло Анчелотти "Реал" бошқарувидан кетиб, Бразилия терма жамоасини қабул қилиб олди. "Пентакампеонлар" ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасида Эквадор (5 июнь) ва Парагвай (10 июнь) рақиблари билан куч синашади.

Италиялик мутахассис Мадрид суперклубида 2021 йилнинг ёзидан буён ишлаб келаётганди. Унинг ўрнини Хаби Алонсо эгаллади.

Киритилди: 07:18 27.05.2025. Ўқилди: 618 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!