Бразилия президенти Луис Инаcиу Лула да Силва бош миядаги гематомани олиб ташлаш бўйича жарроҳлик амалиётини ўтказди ва унинг аҳволи барқарор, дея хабар бермоқда Globo Sirio-Libanes клиникаси баёнотига таяниб.
9 декабрь куни кечқурун 79 ёшли давлат раҳбари бош оғриғи шикояти билан шифохонага етказилган. МРТ текширувида интракраниал қон кетиши аниқланган, бу 19-октабр куни Лула да Силва йиқилиб, бошининг орқа қисмига урилган ҳодиса туфайли юзага келган.
Тиббий гуруҳ краниотомия, яъни натижада пайдо бўлган гематомани олиб ташлаш учун бош суягини очишни ўз ичига олган жарроҳлик амалиётини амалга оширди. Операция муваффақиятли ва асоратларсиз ўтди.
Касалхона маълумотларига кўра, президент ўзини яхши ҳис қилмоқда ва реанимация бўлимида доимий кузатув остида.
Аввалроқ, 20-октабр куни президент соғлиғи ёмонлашгани сабабли Қозондаги БРИКС саммитидаги иштирокини бекор қилгани хабар қилинганди. Кейин у яшаш жойида йиқилиб, бошидан жароҳат олган, аммо шифокорлар уни касалхонага ётқизишни зарур деб билишмаган.