Давлат статистика қўмитаси бозорлардаги нарх-наво тўғрисида маълумот берди. Қўмита мамлакат ҳудудларидаги марказий деҳқон бозорларида 2020 йил 13 октябрь куни кузатув ўтказиб, алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини келтирди.
Мол гўшти (суяксиз гўштидан ташқари) 45 000 сўмдан 68 000 сўмгача (кг)
Кузатув натижасига кўра, 1 кг мол гўштининг (суяксиз гўштидан ташқари) минимал нархи Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори», Урганч шаҳрининг «Урганч марказий деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори» ва «Қўйлиқ деҳқон бозори»даги арзонлаштирилган гўшт расталарида қайд этилган (45 000 сўм). Мол гўштининг максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»даги хусусий тадбиркорлик расталарида кузатилди (68 000 сўм).
Қўй гўшти 45 000 сўмдан 85 000 сўмгача (кг)
Қўй гўштининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори»да (45 000 сўм) рўйхатга олинган. Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да (85 000 сўм) кузатилди.
Картошка 2 500 сўмдан 7 000 сўмгача (кг)
Кузатув натижаларига кўра, Наманган шаҳрининг «Наманган чорсу деҳқон универсал бозори», Гулистон шаҳрининг «Гулистон деҳқон бозори», Чирчиқ шаҳрининг «Чирчиқ деҳқон бозори» ва Тошкент шаҳрининг «Қўйлиқ деҳқон бозори»да сотувдаги йирик бўлмаган картошканинг нархи минимал нарх сифатида (2 500 сўм) қайд этилган. Шу билан бирга, Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да сотувдаги сараланган картошканинг нархи максимал нарх сифатида (7 000 сўм) қайд этилди.
Пиёз 800 сўмдан 3 500 сўмгача (кг)
Пиёз маҳсулотининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да (800 сўм) рўйхатга олинди. Максимал нарх сифатида эса Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори» ва «Олой деҳқон бозори»да сотувда бўлган сараланган пиёзнинг нархи кузатилди (3 500 сўм).
Сабзи 1 500 сўмдан 6 000 сўмгача (кг)
Сабзи маҳсулотининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори», Наманган шаҳрининг «Наманган чорсу деҳқон универсал бозори», Гулистон шаҳрининг «Гулистон деҳқон бозори», Чирчиқ шаҳрининг «Чирчиқ деҳқон бозори», Фарғона шаҳрининг «Фарғона шаҳар марказий деҳқон бозори», Урганч шаҳрининг «Урганч марказий деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори» ва «Қўйлиқ деҳқон бозори»да (1 500 сўм) қайд этилган. Шу билан бирга, Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да сотувдаги тозаланган ва сараланган сабзининг нархи максимал нарх сифатида (6 000 сўм) қайд этилди.
Тухум 8 000 сўмдан 15 000 сўмгача (10 дона)
Кузатув натижасига кўра, Андижон шаҳрининг «Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори»да арзонлаштирилган тухум расталаридаги майда тухумнинг нархи минимал нарх сифатида қайд этилди (8 000 сўм). Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да қайд этилган (15 000 сўм).
Гуруч 5 500 сўмдан 19 000 сўмгача (кг)
Кузатув натижаларига кўра, гуруч маҳсулотининг минимал нархи Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори»да («Нукус 2» навли гуруч 5 500 сўм) қайд этилган. Максимал нарх эса, Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да кузатилди («Лазер» навли гуруч 19 000 сўм).
Ўсимлик ёғи 11 000 сўмдан 17 000 сўмгача (литр)
Ўсимлик ёғи маҳсулотларининг кузатув натижасига кўра, минимал нархи Қарши шаҳрининг «Қарши деҳқон озиқ-овқат бозори», Термиз шаҳрининг «Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори», Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да (маҳаллий пахта ёғи 11 000 сўм) кузатилди. Максимал нархи эса, Янгийўл шаҳрининг «Ихтисослашган Янгийўл шаҳар деҳқон бозори» ва Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да (кунгабоқар ёғи 17 000 сўм) кузатилди.
Шакар 5 800 сўмдан 8 500 сўмгача (кг)
Шакар маҳсулотининг кузатув натижасига кўра, минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори» ва «Қўйлиқ деҳқон бозори»да (5 800 сўм) қайд этилди. Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да (8 500 сўм) кузатилди.