Сабаб оддий эди: одамлар ўтмишни ўқиб, ҳозирги ҳокимиятни аввалги даврлар билан солиштирмаслиги керак эди. Император эса бу таққослаш ўз фойдасига бўлмаслигини яхши тушунган.
Натижада Конфуцийнинг “Беш китоб”и, тарихий архивлар ва Конфуций ҳамда Лао-цзы издошларининг асарлари йўқ қилинди. Манбаларга кўра, юзлаб файласуф ва китобдонлар қатл этилган.
Тарих шуни кўрсатадики, мустақил фикрловчи олимлар ва файласуфлар ҳокимият расмий ғоясига қарши чиққан пайтда энг биринчи нишонга айланган.