Бугун 9 май, 2026 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистон ва Россия президентлари икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Россия президентлари икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди

8 май куни Москва шаҳридаги тадбирлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди.

Суҳбат аввалида давлат раҳбарлари Ғалабанинг 81 йиллиги муносабати билан бир-бирини самимий қутладилар.

Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини аввалги олий даражадаги учрашувларда эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Ўзаро савдо ҳажми барқарор ошиб бораётгани, саноат, энергетика, металлургия ва бошқа тармоқларда лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилаётгани мамнуният билан қайд этилди.

Товар айирбошлаш суръатини сақлаб қолиш ва устувор тармоқларда кооперация лойиҳаларини жадаллаштиришга қаратилган мувофиқлаштирилган чора-тадбирларни қабул қилиш, шунингдек, ҳудудлар даражасида фаол алоқаларни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.

Фаол маданий-гуманитар алмашинувни янада таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон ва Россия раҳбарлари халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Киритилди: Бугун 08:22. Ўқилди: 269 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!