Бугун 9 май, 2026 йил, шанба

O'ZB

Россияликлар тежамкорлик режимига ўтди

Россияликлар тежамкорлик режимига ўтди

Россияда аҳоли даромадлари ўсиши кескин секинлашди. Кредитлар жуда қимматлашгани сабабли, одамлар пул сарфлаш ўрнига уни юқори фоизли омонатларда сақлашни афзал кўрмоқда.

Бу шароитда россияликлар харажатларни оммавий равишда қисқартиришни бошлади. Аввалига техника ва электроника харидидан тежалган бўлса, эндиликда озиқ-овқат маҳсулотларидан ҳам иқтисод қилиш кучаймоқда.

Йирик озиқ-овқат тармоқлари савдоси секинлашаётган бир пайтда, арзон нархли дискаунтер дўконлари тез суръатларда ўсишда давом этмоқда.

Ҳозир Россияда оилалар даромадининг тахминан 39 фоизи озиқ-овқатга сарфланмоқда. Бу 2008 йилдан бери энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Таққослаш учун, Европа Иттифоқи давлатларида аҳоли даромадининг ўртача 14 фоизи озиқ-овқатга тўғри келади.

Киритилди: 21:48 08.05.2026. Ўқилди: 351 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!