Бугун 14 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Босқинчи Исроил мухолифати етакчиси Ливанга қарши «Жанубий Ливан армияси»ни қайта тиклашга чақирди

Босқинчи Исроил мухолифати етакчиси Ливанга қарши «Жанубий Ливан армияси»ни қайта тиклашга чақирди

исроил мухолифати етакчиси ва собиқ бош вазир Яир Лапид 1980 йилларда исроил армиясига Жанубий Ливанни босиб олишга ёрдам берган прокси куч бўлган «Жанубий Ливан армиясини» қайта тиклашга чақирди.

8-октабрда Тҳе Эcономист журналида чоп этилган мақоласида Лапид «Ливаннинг сиёсий тузилмасини қайта ташкил этиш (бошқарувни исроилпараст ҳукуматга алмаштириш) ва, энг муҳими, армияни қайта қуриш»га чақирди.

Лапид Ливандаги режимни ўзгартириш тарафдори бўлиб, «халқаро ҳамжамият сайловлар ўтказилгунга қадар ва янги ҳукумат назоратни ўз қўлига олгунга қадар маълум бир муддат давомида Ливан фуқаролик ҳаётини бошқариш учун қандайдир назорат қўмитасини тайинлаши керак» деди.

Киритилди: 19:24 12.10.2024. Ўқилди: 1381 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!