Бугун 25 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Босқинчи Исроил ҳарбийлари тинч аҳолини эрмак учун ўлдирмоқда

Босқинчи Исроил ҳарбийлари тинч аҳолини эрмак учун ўлдирмоқда

Ғазонинг жанубий қисмида ун ортилган юк машинаси атрофида тўпланган одамларга Исроил ҳужуми оқибатида камида беш фаластинлик ҳалок бўлди, 50 нафари жароҳат олди.

Исроилнинг Ғазодаги Жабалия қочқинлар лагеридаги оилавий уйни бомбардимон қилиши натижасида 50 га яқин одам ҳалок бўлгани ёки бедарак йўқолганига гувоҳ бўлганлар Al Jazeera телеканалига "Исроил ҳарбийлари тинч аҳолини эрмак учун ўлдираётгани"ни айтишди.

БМТ бош котиби Антонио Гутерришнинг таъкидлашича, Ғазодаги можаро "бу шафқатсиз можаронинг энг аянчли босқичига" етди, чунки фаластинликлар очликдан азоб чекмоқда, Исроил эса оч қолган ҳудудга фақат "бир чой қошиқ ёрдам" киришига рухсат бермоқда ва "қамал қилинган шимолий қисмга ҳеч нарса етиб бормаяпти".

Исроилнинг Ғазога қарши уруши оқибатида камида 53 901 фаластинлик ҳалок бўлди, 122 593 нафари жароҳат олди, деб хабар бермоқда Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Ҳукумат матбуот хизмати вайроналар остида бедарак йўқолган минглаб одамлар ҳалок бўлгани тахмин қилинаётганини айтиб, қурбонлар сонини 61 700 дан ортиқ кишига етказди.

Киритилди: 21:19 24.05.2025. Ўқилди: 396 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!