Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Босқинчи Исроил ғаразли ниятидан қайтмади

Босқинчи Исроил ғаразли ниятидан қайтмади

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Ғазода ҲАМАС ҳаракатига қарши урушни якунламаслигини ва “тўлиқ ғалаба”га эришмагунча тўхтамаслигини билдирди. Бу баёнот фаластинлик аҳолиси босқин ва қон тўкилишидан азият чекаётган бир пайтда янгради.

“Биз урушни якунлаганимиз йўқ. Биз Ғазода мутлақ ғалабага эришамиз. Бу мақсаддан бир дақиқа ҳам чекинмаймиз ва кучли армиямизни тўлиқ ишга соламиз”, — деди Нетаньяху.

Нетаньяхунинг айтишича, Исроил ҳукумати вазирлар мажлисида “кейинги босқич”ни муҳокама қилмоқчи. Унинг таъкидича, асосий мақсадлар — “гаровдаги шахсларни озод этиш” ва “ҲАМАСни йўқ қилиш”дир. Аммо амалда бу ҳаракатлар фаластинликларнинг умумий жазоланишига, тинч аҳолининг қирилишига олиб келмоқда.

18 март куни Исроил армияси Ғазога нисбатан оммавий ҳаво ва қуруқлик зарбаларини бошлаб, январдаги ўт очишни тўхтатиш келишувини бузди.

Фаластинликлар бу урушда ўз ватанини, ор-номусини ва мустақиллигини ҳимоя қилмоқда. Улар ХАМАСни қутқарувчи куч деб билади ва Ғазодаги қаршилик ҳаракати босқинчиларга қарши курашни давом эттирмоқда.

Киритилди: 20:15 04.05.2025. Ўқилди: 833 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!