Босния ва Герцеговинада Европа Иттифоқининг ҳарбий контингенти (EUFOR) вертолёти Брчко шаҳри яқинида ҳалокатга учради.
Klix портали хабар беришича, ҳодиса оқибатида уч киши ҳалок бўлган, 12 киши жароҳатланган.
«Брчко соғлиқни сақлаш маркази» жамоат саломатлиги муассасаси директори Ясмина Механовичнинг сўзларига кўра, бир киши оғир аҳволда.
«EUFOR бугун Брчко ҳудудида режали операция вақтида бахтсиз ҳодиса содир бўлганини ва унинг ҳаво кемаларидан бири қулаганини тасдиқлайди», — дейилади ташкилот баёнотида.
Маълумотларга кўра, инфратузилмага зарар етмаган. Ҳодиса жойига полиция, ёнғин-қутқарув хизмати ва тез тиббий ёрдам бригадалари етиб келган. Ҳудуд ўраб олинган. Ҳодиса юзасидан тергов бошланган.