Бугун 19 ноябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Бош вазирга 20 та туманнинг ҳокимига нисбатан чора кўриш топширилди

Бош вазирга 20 та туманнинг ҳокимига нисбатан чора кўриш топширилди

Айрим туман ҳокимлари бандлик масалаларида жиддий камчиликлар ва кўзбўямачиликка йўл қўяётгани кўрсатиб ўтилди.

Бош вазирга ишга шундай ёндашган 20 та — Яшнобод, Бухоро, Ғиждувон, Косон, Хатирчи, Қумқўрғон, Янгийўл, Ўзбекистон, Гулистон, Яккабоғ, Андижон, Паркент, Тошкент, Нуробод, Учтепа, Чортоқ, Давлатобод, Олтинкўл, Қизириқ, Когон туманлари ҳокимларига нисбатан ўрнатилган тартибда чора кўриш топширилди.

Маҳаллаларга яхши лойиҳаларни шакллантириш ва молиялаштириш учун банкирлар бириктирилган.

Лекин айрим туман банкирлари давлатнинг арзон ресурсини самарасиз лойиҳаларга бериб юбораётгани танқид қилинди.

Мутасаддиларга маҳаллаларга тушиб, лойиҳалар самарадорлигини ўрганиш, соҳада назорат ва интизомни кучайтириш топширилди.

Умуман, камбағалликни қисқартириш ва бандлик режаларини бажаришдаги масъулиятсизлик учун йил бошидан 261 нафар масъул ишдан олингани, яна 492 нафарига интизомий жазо берилгани маълум қилинди.

«Эҳтиёжманд оилаларнинг энг оғир қатлами қолди. Бундай 400 минг оилани камбағалликдан чиқариш учун вилоят, туман ҳокимининг биринчи ўринбосарлари, бандлик, банк раҳбарлари, «маҳалла еттилиги» ўзини дунёқараши ва иш услубини ўзгартириши керак», – деди давлатимиз раҳбари.

Келгуси йилда камбағаллик ва ишсизлик даражасини 4,5 фоиздан камайтириш мутасаддиларнинг асосий вазифаси бўлиши қайд этилди.

Кейинги йилда иқтисодиётга 450 триллион сўм кредит ажратилиши, 140 триллион сўми маҳалладаги кичик ва ўрта лойиҳалар учун берилиши белгиланди.

Киритилди: Бугун 17:19. Ўқилди: 811 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!