Бугун 28 октябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Бош прокуратура томонидан қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура томонидан қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди


Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилоят бошқармаси, Чуст ва Мингбулоқ тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда “N.O.” хусусий корхонаси ҳамда “M.I.” МЧЖга қарашли алкоголь маҳсулотлари савдо дўконларида 13 турдаги жами 953 дона турли ҳажмдаги қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирида “S.Ch.” МЧЖ раҳбари О.Ж. савдо дўконида жами 576 дона “Қаратау” ва “Stolichnaya” номли қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Департаментнинг Амударё туман бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда "X." оилавий корхонасига қарашли савдо дўконидан қўлбола усулда тайёрланган жами 302 дона алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Департаментнинг Андижон туман бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.С. фуқаро А.Р.га чет элда ишлаб чиқарилган 5 турдаги жами 52 дона алкоголь маҳсулотларини 40,3 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 15:37 14.06.2024. Ўқилди: 761 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!