🤕 Бош мия — инсон организмининг барча ҳаётий функциялари – фикрлаш, сўзлаш ва тана ҳаракатини бошқаришга масъул энг мураккаб тана аъзоси. Шу сабабдан унда пайдо бўладиган ҳар қандай ўзгариш бутун тана фаолиятига таъсир этади. Айниқса, мия ўсмалари жиддий асоратларни келтириб чиқариши билан хавфли.
❓Хўш, бош мия ўсмаси қандай касаллик? У қайси белгилар билан намоён бўлади?
✅ Ушбу саволларга Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази бош шифокори Улуғбек Асадуллаев жавоб берди.
— Марказий асаб тизимида бирламчи пайдо бўладиган бош мия саратони кам учрайдиган хасталик, — дейди мутахассис. — У одатда болаларда кўпроқ кузатилади. Кейинги даврда ушбу хасталик билан кўпроқ кичик ёшдаги
🦠 Бош мия ўсмалари ривожланишининг асосий сабаби ташқи омиллар — радиация, кансерогенлар, гормонал бузилиш, вирусли инфекциялар ҳисобланади. Улар орасида ягона исботланган сабаби радиациядир. Ушбу қўзғатувчилар ҳужайралардаги генлар шикастланишини келтириб чиқаради ва уларнинг мутациясига олиб келади.
🥡 Бундан ташқари, ҳужайраларнинг ёмон сифатлига айланишига шакар ўрнини босувчи модда (аспартам), пластмасса ишлаб чиқаришда ишлатиладиган кучсиз ширин ҳидли рангсиз газ (хлорли винил), мобиль телефонларнинг электромагнит радиацияси ва юқори кучланишли электр узатиш линиялари ҳам сабаб бўлади. Шунингдек, айрим ўсма турлари генетик аномалиялар билан ҳам боғлиқ.
🫢 Мия саратонининг энг кенг тарқалган белгиси бош оғриғидир. У касалликнинг эрта босқичларида дастлабки сигнал сифатида хизмат қилади. Оғриқ эрталаб, уйғонгандан сўнг, бошни эгиш вақтида ва кескин ҳаракатлар қилишда ҳосил бўлади. Вақт ўтиши билан у доимий тус олиб, ушбу аломатга кўнгил айниши ва қайт қилиш ҳолатлари қўшилади.
🧑🏻🦯Қолаверса, зараланиш қисмига қараб бемор юз нервлари, бутун танаси, оёқ-қўллари сезгирлигининг йўқолиши, бош мия ички босимининг ортиши, кўз қорачиқларининг кенгайиши, ғилайлик, хотиранинг пасайиши, руҳият ва мувозанатнинг бузилиши, кескин озиш каби қатор белгилар кузатилади.
📌 Бош мия саратонини қанчалик самарали бартараф этиш ўсманинг босқичи, тури, жойлашган ўрни ва беморнинг ёшига боғлиқ.
‼️ Даволаш жараёнларининг муваффақияти эса икки омил — ўз вақтида ва тўғри ташхис қўйиш билан ўлчанади. Шу боис юқоридаги каби салбий ўзгаришлар кузатилганда, дарҳол шифокорга мурожаат қилиши лозим.