Бугун 23 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Борис Писториус "Олаф Шолц — кучли канцлер ва у канцлер лавозимига тўғри номзод"

Борис Писториус "Олаф Шолц — кучли канцлер ва у канцлер лавозимига тўғри номзод"

Германия мудофаа вазири Борис Писториус Германия канцлери лавозимига даъвогарлик қилмаслигини маълум қилди. Унинг мурожаати 21 ноябр, пайшанба куни Социал-демократик партиянинг (ГСДП) Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эълон қилинди.

Писториус канцлер лавозимига номзодини илгари сурмаслик ҳақидаги қарорни бутунлай ўзи қабул қилганини тушунтирди. Бу ўрин учун курашда у Германиянинг амалдаги канцлери Олаф Шолцни қўллаб-қувватлади. «Олаф Шолц — кучли канцлер ва у канцлер лавозимига тўғри номзод», деб тушунтирди у. Шолц, унинг фикрича, «ақл ва эҳтиёткорлик тарафдори», бу ҳозирги каби инқироз даврида айниқса муҳимдир.

Dpa агентлиги маълумотларига кўра, ГСДПдан канцлер лавозимига Шолц номзоди партия раҳбариятининг 25 ноябр, душанба куни бўлиб ўтадиган йиғилишида кўрсатилади.

Киритилди: 19:42 22.11.2024. Ўқилди: 447 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!