Бугун 15 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

«Болалик кутиб турмайди»: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги муаммоларга бефарқ қолмади

«Болалик кутиб турмайди»: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги муаммоларга бефарқ қолмади



Саида Мирзиёева Қаршидаги 43-мактаб ва 1-боғчага ташриф буюрди. Боғча авария ҳолатида, мактаб синфхоналари совуқ, парталар эса эскирган. Бундай шароитда болалар қандай таълим олиши керак?

Энди эски боғча ўрнида 360 ўринли янги боғча қурилади, мактаб таъмирланиб, замонавий лабораториялар ва тўгараклар ташкил этилади.

Шунингдек, Қаршидаги «Чап тармоқ» канали бетонлаштирилиб, 1,4 минг гектар томорқа сув билан таъминланади. Канал бўйида 25 минг аҳоли учун дам олиш масканлари барпо этилади.

Саида Мирзиёева вилоят наркология муассасасидаги шароитларни ҳам ўрганди. Беморларни даволаш ва соғлом ҳаётга қайтариш тизимини тубдан янгилаш бўйича махсус дастур ишлаб чиқилади.

«Муҳими, бу ишлар натижасини одамлар кундалик ҳаётида ҳис қилиши керак», — деди Саида Мирзиёева.
Киритилди: 18:57 04.11.2026. Ўқилди: 1175 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар