Бугун 2 октябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш: 14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш: 14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Бугун Олий Мажлис Сенатининг 20-ялпи мажлисида «Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун кўриб чиқилмоқда.

Сенатор Малика Қодирхонова қонун билан киритилаётган энг муҳим ўзгаришларга тўхталиб, 14 ёшга тўлмаган шахсларга нисбатан жинсий зўравонлик содир этганлар учун жазо 25 йилгача ёки умрбод озодликдан маҳрум қилишгача кучайтирилаётганини маълум қилди.

Шунингдек, бундай жиноятларни содир этган шахсларга нисбатан инсонпарварлик актлари, шартли озод қилиш, жазони муддатидан олдин тугатиш ва бошқа енгиллаштирувчи чораларни қўллаш имкониятларини чеклаш назарда тутилмоқда.

«Бу, аввало, болаларнинг ҳуқуқларини кафолатлаш ва уларнинг келажаги учун давлат томонидан қўйилаётган энг муҳим қадамлардан бири, деб ҳисоблайман», — деди сенатор Малика Қодирхонова.

Киритилди: Бугун 10:47. Ўқилди: 358 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!