Бугун 30 октябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Болалар ва катта ёшдагиларнинг қўшимча таълим олиши учун шарт-шароитлар яратилади

Болалар ва катта ёшдагиларнинг қўшимча таълим олиши учун шарт-шароитлар яратилади

Қонун (ЎРҚ–1091-сон, 23.10.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

🔰 Қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, қўшимча таълим қуйидаги турларни ўз ичига олади:

➖ болалар учун қўшимча таълимни;

➖ катта ёшдагилар учун қўшимча таълимни.

✅ Болалар учун қўшимча таълим узлуксиз таълим беришнинг таркибий қисми сифатида уларнинг истеъдоди ва қобилиятини ривожлантириш, маънавий эҳтиёжларини қаноатлантириш мақсадида амалга оширилади.

🔗 Бунда давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек тижорат ташкилотлари маданий-эстетик, илмий, техникавий, спорт ва бошқа йўналишларда болалар учун қўшимча таълим ташкилотларини ташкил этиши мумкин.

✔️ Катта ёшдагилар учун қўшимча таълим уларнинг таълимга бўлган эҳтиёжларини қаноатлантириш, қўшимча билим ва кўникмаларни эгаллашига кўмаклашиш учун ташкил этилади.

📌 Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Киритилди: 10:17 24.10.2025. Ўқилди: 672 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!