Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Болалар миллий тиббиёт марказига директор тайинланди

Болалар миллий тиббиёт марказига директор тайинланди

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан тиббиёт фанлари номзоди Саидов Максуд Арифович Болалар миллий тиббиёт маркази директори лавозимига тайинланди.

1986 йилда туғилган М.Саидов Самарқанд давлат тиббиёт институтини тамомлагач, Россиянинг академик А.Н.Бакулев номидаги юрак-қон томир жарроҳлиги миллий тиббиёт марказида клиник ординатура бўйича таҳсил олган.

2015 йилдан 2018 йилгача ушбу нуфузли тиббиёт марказида врач-кардиохирург сифатида фаолият олиб борган. Шунингдек, Германия ва Беларусь Республикасининг етакчи клиникаларида малака оширган.

2018 йилда Ўзбекистонга қайтиб, Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази болалар кардиохирургияси бўлими мудири сифатида иш бошлаган.

Бир неча хорижий тилда эркин мулоқот қила оладиган М.Саидов 2020 йилдан бери Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд вилоят филиали директори вазифасида ишлаб келаётган эди.

Киритилди: 15:15 27.03.2023. Ўқилди: 2086 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!