Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Боксчи қизларимиз Алматида ғолиб бўлди

A A A
Боксчи қизларимиз Алматида ғолиб бўлди

Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида бокс бўйича ёш қизлар ўртасида ўтказилган халқаро турнирда Ўзбекистон терма жамоасининг 3 нафар аъзоси ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.

Олимпия ўйинлари ғолиби Ермахан Ибраимов соврини учун ўтказилган анъанавий мусобақада 2006-2007 йилларда таваллуд топган 100 нафардан зиёд боксчи 12 вазн тоифасидаги жангларда иштирок этди.

Осиё чемпионатига тайёргарлик вазифасини ўтаб берган ушбу мусобақанинг 9 та вазн тоифасида қозоғистонликлар, қолган 3 тасида эса ўзбекистонлик боксчи қизлар олтин медални қўлга киритди.

Терма жамоамиз аъзоларидан Раҳима Бекниёзова (-60), Ҳилолахон Машрабова (-50) ва Жасмин Тоҳирова (-48) ўз вазнларида олтин медалларга эга чиқди.

Киритилди: 11:46 18.03.2024. Ўқилди: 1022 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!