Бугун 21 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Бокс. Қизларимиз МДҲ ўйинларини биринчи ўринда якунлади

Бокс. Қизларимиз МДҲ ўйинларини биринчи ўринда якунлади

Айни кунларда Озарбайжон давлатида Мўстақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Бугун қизлар иштирокидаги финал жанглари бўлиб ўтди. Финалга 5 нафар боксчи билан етиб келган вакилларимиз, 100 фоизлик натижа қайд этишди.

Қизлар иштирокида умумжамоа ҳисобида 5 та олтин, 4 бронза медаллари билан мусобақада тенгсиз бўлдик.

Ғолиб ва совриндорларимиз билан танишинг:

Олтин медал:
-50 кг. Назокат Мардонова
-52 кг. Сабина Мирзаева
-54 кг. Қумринисо Муҳаммадова
-57 кг. Фарзуна Рўзиева
-63 кг. Рушанабону Исоева

Бронза медал:
-46 кг. Руҳшонабону Аҳадова
-48 кг. Шаҳнозабону Имомалиева
-60 кг. Меҳримах Қиличева
-66 кг. Улбосин Жалгасбаева

Мураббийлар: Темур Ахбаев, Элдор Ҳолматов.

Шифокор: Комилжон Расулов.

Киритилди: 23:37 04.10.2025. Ўқилди: 859 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!