Таиландда давом этаётган катталар ўртасидаги Осиё чемпионатининг аёллар иштирокидаги ярим финал баҳслари якунланди.
Кеча 9 нафар ўзбекистонлик боксчи қизлар рингга кўтарилди ва улардан 7 нафари ҳал қилувчи босқичга чиқди. Сабина Бобоқулова ва Соҳиба Рўзметовага эса бироз омад етишмади, улар мусобақани бронза медали билан якунлайдиган бўлди.
Аёллар терма жамоамиз қитъа биринчилигида энг кўп финал йўлланмасини қўлга киритган жамоа бўлиб турибди. Вакилларимиздан 7 нафари финалда иштирок этади, кейинги ўринларда Қозоғистон (5) ва мезбонлардан 4 нафар боксчи олтин медал учун рингга кўтарилади.
Финалга йўл олган боксчилар:
-48 кг: Фарзона Фозилова
-52 кг: Феруза Казакова
-54 кг: Азиза Яқубова
-57 кг: Нигина Ўктамова
-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова
-75 кг: Азиза Зокирова
+81 кг: Олтиной Сотимбоева.