Бугун 18 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Бокс, ЖЧ. Кеча рингга кўтарилган барча вакилларимиз ғалабага эришди

Бокс, ЖЧ. Кеча рингга кўтарилган барча вакилларимиз ғалабага эришди

Ливерпуль мезбонлигида кечаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида бугун 2-кун баҳслари ўтказилди. Унда Ўзбекистон терма жамоасининг 3 нафар аъзоси рингга кўтарилди ва уларнинг барчаси ғалабага эришди.

-57 кг: Ҳуморабону Мамажонова - Лаи-Карлиле Али (Янги Зеландия)
Ҳуморабону Янги Зеландия вакиласи Лаи-Карлиле Алини катта устунлик билан мағлуб этди — 5:0. Мамажонова кейинги баҳсини 7 сентябр куни ўтказади.

-50 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев - Наваф Аважий (Саудия Арабистони)
Боксчимиз Саудия Арабистони вакили Наваф Аважийни иккинчи раундда техник нокаутга учратди. Энди унинг навбатдаги баҳси 9 сентябрда бўлиб ўтади, кейинги рақиб — австралиялик Омер Изаз.

+90 кг: Жаҳонгир Зокиров - Мурад Кадий (Жазоир)
Жаҳонгир Зокиров жазоирлик Мурад Кадийни 5:0 ҳисобида мағлуб этди.

Киритилди: 09:04 06.09.2025. Ўқилди: 1312 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!