Хабарингиз бор, 24 ноябр 4 декабр кунлари Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида, ўсмир боксчилар ўртасида Жаҳон чемпионати ўтказилди.
Бугунги, сўнги финал учрашувлари якунига кўра, вакилларимиз умумий 11 та, 4 та олтин, 3 кумуш ва 4 та бронза медалларига эга чиқишди.
Совриндорларимиз билан танишинг:
Олтин медал
1. -57 кг Севара Маматова
2. +80 кг Собирахон Шаҳобиддинова
3. -60 кг Фирузжон Садуллаев
4. +80 кг Ислом Салиҳов
Кумуш медал
1. -46 кг Мафтуна Мусурмонова
2. -75 кг Мафтуна Янгиева
3. -63 кг Ҳикматилло Ўлмасов
Бронза медал
1. -46 кг Абдураҳмон Маҳмуджонов
2. -66 кг Акбар Аҳмадов
3. -50 кг Ҳусан Қаҳҳоров
4. -70 кг Норбек Абдуллаев