Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

BMW ва Ford тўқнашиши натижасида 5 киши ҳалок бўлди

BMW ва Ford тўқнашиши натижасида 5 киши ҳалок бўлди

Россия Федерациясининг Калуга вилояти Ферзиково туманида икки автомобиль иштирокидаги оғир ЙТҲда беш киши ҳалок бўлди.

Бу ҳақда ИИВнинг вилоят бўйича "Телеграм" каналида маълум қилинди.

"2025 йил 15 июль куни соат 20:30да Калуга-Ферзиково-Таруса-Серпухов автомобиль йўлининг 48-километрида йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Дастлабки маълумотларга кўра, икки автомобиль тўқнашган: BMW ва Ford.

Ҳодиса оқибатида BMW’нинг 1972 йилда туғилган ҳайдовчиси, BMW’нинг уч нафар йўловчиси ва Ford’нинг 1965 йилда туғилган ҳайдовчиси ҳалок бўлган”, — дейилади хабарда.

Ҳозирда ЙТҲ содир бўлган жойда Давлат Йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекцияси ходимлари ва тезкор-қидирув гуруҳи ишламоқда. Воқеа сабаблари аниқланмоқда, дея қўшимча қилди вилоят бошқармаси.

Киритилди: 08:40 16.07.2025. Ўқилди: 834 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!