Бугун 11 январь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

“BMW” билан шаҳар айланган вояга етмаган шахслар қўлга олинди

“BMW” билан шаҳар айланган вояга етмаган шахслар қўлга олинди

Тошкент шаҳрида махсус овоз кучайтиргич ва милтилловчи маёқчалар билан жиҳозланган 2 та BMW русумли автомобиль аниқланиб, уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди.

Маълум бўлишича, 15 ёшли ўсмир фирма номига расмийлаштирилган, асли қариндошига тегишли автомобилни рухсатсиз олиб чиқиб, олд ойнасини қорайтирган ҳолда шаҳар бўйлаб ҳаракатланган. Унга тенгдошлари худди шундай BMW ҳамда Gentra русумли автомобилда ҳамроҳлик қилган.

Ҳолат юзасидан ўсмирларнинг ота-оналарига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган, автомобиллар эса жарима майдончасига жойлаштирилди.

Киритилди: 22:27 09.01.2026. Ўқилди: 636 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!