Бугун 21 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

БМТ Хавфсизлик Кенгаши 20 июнь куни Яқин Шарқ ва Украина бўйича иккита йиғилиш ўтказади

БМТ Хавфсизлик Кенгаши 20 июнь куни Яқин Шарқ ва Украина бўйича иккита йиғилиш ўтказади

20 июнь, жума куни БМТ Хавфсизлик кенгашида Эрон ва Исроил ўртасидаги таранглик ва Украинадаги вазият бўйича иккита йиғилиш бўлиб ўтади, деб ёзади ТАСС.

“Эрон илтимосига кўра учрашув жума куни соат 10:00 да, Украина масаласи бўйича йиғилиш эса 15:00да бўлиб ўтади”, – деди журналистларга июнь ойида БМТ Хавфсизлик кенгашига раислик қилаётган Гайана мамлакатининг доимий вакили.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хавфсизлик кенгаши 13 июнь куни Яқин Шарқдаги вазият бўйича фавқулодда йиғилиш ўтказган эди. Шу куни Исроил Эрон ядровий дастурига қаратилган “Қайта уйғонган арслон” операциясини бошлаган эди.

Шунингдек, яқинда Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) бошқарувчилар кенгаши Эрон 20 йил ичида биринчи марта ўз мажбуриятларини бузганини тасдиқловчи резолюцияни қабул қилган эди. Ҳужжатда айтилишича, 2019 йилдан бери Эрон ўзининг ядровий материаллари ва декларация қилинмаган объектлардаги фаолияти ҳақида тўлиқ ва ўз вақтида маълумот бермаган. Бу мажбуриятларнинг расмий бузилиши, лекин ҳарбий дастур мавжудлигини англатмайди.

Киритилди: 20:15 19.06.2025. Ўқилди: 446 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!