БМТ Халқаро суди Арманистон ва Озарбойжоннинг Тоғли Қорабоғдаги можаро масаласидаги бир-бирига қарши даъволарини кўриб чиқиш ҳуқуқига эга эканлигини маълум қилди.
Ереван Бокуни Тоғли Қорабоғда “Ирқий камситишларга қарши халқаро конвенция”ни бузганликда айблади. Боку ҳам Ереванга қарши худди шундай даъволарни тақдим этди. Озарбойжоннинг Арманистонга қарши даъвосида суд арман томонининг учта эътирозидан иккитасини маъқуллади. Озарбойжон томонининг барча дастлабки эътирозлари рад этилди.
Айни пайтда Жанубий Кавказнинг икки давлати расмий тинчлик ўрнатиш бўйича музокараларни давом эттирмоқда. 10 ноябр куни Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Германия канцлери Олаф Шолцга Боку ва Ереван тинчлик шартномаси матни бўйича деярли келишиб олганини айтди. Арманистон бош вазири Никол Пашинян унинг мамлакати шу мақсадда Конституцияга ўзгартиришлар киритишга тайёрлигини билдирди.