Бугун 8 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

БМТ Трампнинг ядровий синов ҳақидаги буйруғига муносабат билдирди

БМТ Трампнинг ядровий синов ҳақидаги буйруғига муносабат билдирди

Бутун дунё бўйлаб ядровий хавфлар жуда юқори ва ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлардан қочиш керак.

БМТ Бош котиби матбуот котиби ўринбосари Фархон Ҳақ АҚШ президенти Дональд Трампнинг бугун ядровий қурол синовларини ўтказиш ҳақидаги буйруғига изоҳ берди.

БМТ вакилининг айтишича, дунё 80 йил давомида ўтказилган 2000 дан ортиқ ядро синовлари оқибатларини унутмаслиги керак. Унинг қўшимча қилишича, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ядровий синовларнинг қайта тикланишини мутлақо рад этади.

Ҳақнинг позициясини Ядровий синовларни кенг қамровли тақиқлаш шартномаси ташкилоти ижрочи котиби Роберт Флойд қўллаб-қувватлади. Унинг таъкидлашича, ҳар қандай ядровий қурол синовлари халқаро барқарорлик ва хавфсизликка путур етказади. Флойднинг таъкидлашича, Халқаро мониторинг тизими дунёнинг исталган нуқтасида ядровий қурол синови портлашини аниқлашга қодир.

Киритилди: 08:15 31.10.2025. Ўқилди: 1089 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!