Бугун 26 октябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

БМТ: Ҳар йили 1,2 миллиондан ортиқ инсон йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида ҳалок бўлади

БМТ: Ҳар йили 1,2 миллиондан ортиқ инсон йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида ҳалок бўлади

БМТ маълумотларига кўра, ҳар йили дунё бўйлаб 1,2 миллионга яқин инсон йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида ҳалок бўлади. Шунингдек, 50 миллионга яқин киши турли даражада тан жароҳати олади.

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш таъкидлашича, йўл-транспорт ҳодисалари нафақат иқтисодий йўқотишларга сабаб бўлмоқда, балки миллионлаб оилаларнинг ҳаётини ўзгартириб юбормоқда.

БМТ маълумотларига кўра, йўл-транспорт ҳодисалари дунёдаги ўлим сабаблари орасида саккизинчи ўринда туради. 5 ёшдан катта болалар ва ёшлар орасида бу ҳолатлар энг кўп ўлимга сабаб бўлаётган омиллардан бири сифатида қайд этилган.

Жабрланувчилар асосан пиёдалар, велосипедчилар ва мототранспорт ҳайдовчилари бўлиб, уларнинг ҳимоясизлиги йўл-транспорт хавфсизлигида энг оғриқли нуқта ҳисобланади.

БМТ экспертлари қуйидаги чораларни тавсия қилмоқда: хавфсиз шаҳарсозликни ривожлантириш, пиёдалар ва велосипедчилар учун алоҳида йўлаклар барпо этиш; жамоат транспорти инфратузилмасини яхшилаш; шлем ва хавфсизлик камарларидан мажбурий фойдаланишни кучайтириш; автотранспорт воситаларининг техник ҳолатини қатъий назорат қилиш.

Киритилди: 09:55 24.10.2025. Ўқилди: 585 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!