Бу ҳақда ташкилотнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси баёнотида айтилган.
"Бизда блокада олиб ташланган заҳоти тарқатиш учун тайёр бўлган катта миқдордаги захирамиз бор. Биз дунё етакчиларини бунинг амалга ошиши учун ўз таъсиридан фойдаланишга чақирамиз. Ҳозир бунинг вақти", дейилади баёнотда.
Бошқарма Исроилнинг тинч аҳолини озиқ-овқат билан таъминлаш учун жанговар зоналарга йўналтириш режасини "асосий гуманитар тамойилларга зид" деб атади.
БМТ маълумотларига кўра, тўққиз ҳафтадан бери Ғазога ёрдам етиб бормаган, чунки Исроил юкларни етказиб беришни тўлиқ блокадага олган. Шу билан бирга, инсонпарварлик ёрдамини етказиш ҳақидаги аксарият сўровлар Исроил томонтдан рад этилмоқда.