Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Bloomberg: Германия 2029 йилгача мудофаа бюджетини икки баравар оширмоқчи

Bloomberg: Германия 2029 йилгача мудофаа бюджетини икки баравар оширмоқчи

Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, 2029 йилда Берлин ҳарбий харажатларга 162 миллиард евро ажратишни режалаштирмоқда. Шу билан бирга, Германия ҳар йили Украинани қўллаб-қувватлаш учун 9 миллиард евро сарфлашни кўзламоқда.

Аввалроқ Германия ҳукумати мудофаа бюджетини босқичма-босқич ошириб боришни режалаштираётгани маълум қилинган эди. 2025 йилда бу миқдор (Бундесвернинг махсус жамғармасидан ташқари) 62,4 миллиард евро бўлиши, 2029 йилга келиб эса 152,8 миллиардга етиши кутилмоқда. Бу режа март ойида янги ҳукумат коалицияси томонидан қарз чекловининг бекор қилиниши ортидан амалга оширилмоқда.

Bloomberg'нинг қайд этишича, Германиянинг бу режаси NATO давлатлари томонидан 2035 йилгача ҳарбий харажатларни ЯИМнинг 3,5 фоизига етказиш мақсадига олдинроқ эришишни таъминлайди.

Киритилди: 12:15 29.07.2025. Ўқилди: 862 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!