Бугун 27 февраль, 2026 йил, жума

O'ZB

Бизнес-омбудсман аралашуви билан 106 млрд сўмлик нотўғри солиқ ҳисоб-китоби бекор қилинди

Бизнес-омбудсман аралашуви билан 106 млрд сўмлик нотўғри солиқ ҳисоб-китоби бекор қилинди

Тошкент вилоятида фаолият юритувчи “M.M.T.X.” МЧЖнинг ер солиғидан юзага келган асоссиз қарздорлиги Бизнес-омбудсман аралашуви билан ижобий ҳал этилди.

Ушбу корхона аввал ҳам солиқ органлари томонидан ер солиғи нотўғри ҳисоблангани юзасидан мурожаат қилган ва Бизнес-омбудсман кўмагида муаммо бартараф этилган эди. Бу галги ҳолатда солиқ органи тадбиркор томонидан 2 йил аввал захирага қайтарилган ва балансидан чиқарилган 2951,2 га. ер учун 106 млрд сўм ер солиғи ҳисоблаган.

Бунга асос бўлган маълумотлар базасидаги хатоликлар тадбиркорнинг бир неча бор мурожаат қилишига қарамай, солиқ органи томонидан тўғриланмай келинган.

Мурожаат ўрганилиб, солиқ органларига тегишли кўрсатмалар берилди ва қайта ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилиши таъминланди. Натижада корхонанинг шахсий ҳисобварағидаги нотўғри ҳисобланган қарздорлик бартараф этилди.

Бизнес-омбудсман томонидан тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, асоссиз молиявий юкламаларнинг олдини олиш ҳамда давлат органлари ахборот тизимларидаги хатоликларни тузатиш юзасидан назорат ишлари изчил давом эттирилмоқда.

Киритилди: Бугун 09:42. Ўқилди: 365 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!