Бугун 14 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

"Кубага бостириб кириш Вашингтонга қимматга тушади"

"Кубага бостириб кириш Вашингтонга қимматга тушади"

Куба президенти мамлакат мустақиллигини ҳимоя қилиш учун ҳар қандай қурбонликка тайёрлигини маълум қилди.

Мигел Диас-Канел NBC News телеканалига берган интервюсида АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти томонидан давом этаётган кучли босим фонида Куба раҳбарияти ўз позициясидан чекинмаслигини ва бошқарув тизимида ўзгаришлар қилиш ниятида эмаслигини таъкидлади.

"Кубага бостириб кириш Вашингтонга қимматга тушади. Бу нафақат Куба, балки АҚШ ва бутун минтақа хавфсизлигига таъсир қилади. Агар бу содир бўлса, жанг қиламиз, биз ўзимизни ҳимоя қиламиз. Агар ўлишимиз керак бўлса, ўламиз. Зеро, миллий мадҳиямизда айтилганидек, Ватан учун ўлмоқ яшамоқ демакдир", — деди Куба етакчиси.

Шу билан бирга, у мулоқот ва дипломатия йўли ҳар доим урушдан кўра мантиқлироқ ечим эканини қўшимча қилди.

Аввалроқ, АҚШ президенти "Эрон масаласини ҳал этгач, Кубага “назар ташлаймиз”, дея баёнот берган эди.

Киритилди: Бугун 12:50. Ўқилди: 2172 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!