Туркия ташқи вазири Ҳоқон Фидан бу ҳақда Anadolu'га берган интервьюсида маълум қилди.
"Исроил Эрондан кейин “душман”сиз яшай олмайди. Биз унинг Туркияни “янги душман” сифатида эълон қилиш йўлини излаётганини кўряпмиз", — деди вазир.
Туркия ТИВ раҳбари Исроилнинг Сурияга нисбатан ҳужумлари ҳақида ҳам ўз хавотирини билдирди.
"Сурияда катта муаммони кўряпмиз, бу биз учун жиддий хавф. Ҳозир Исроил Эрондаги вазият сабаб айрим ҳаракатларни қилмаяпти, аммо бу келажакда ҳам шундай бўлади дегани эмас. Вақти келганда улар буни амалга оширишни исташи мумкин", — дея фикр билдирди сиёсатчи.
Фидан Нетаняҳунинг тажовузкор ёндашуви аниқ эканини билдириб, Туркия ҳам шунга муносиб тегишли чораларни кўриб бораётганини таъкидлади.