Пекин глобал дипломатия марказида.
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Пекинга етиб келди ва Яқин Шарқдаги уруш каби масалалар бўйича ҳамкорликни фаоллаштиришга умид қилмоқда.
Сешанба куни Хитой уруш ва унинг иқтисодий оқибатларидан жабр кўрган бир қатор давлатлар раҳбарларини, жумладан, Вьетнам давлат раҳбари То Лам ва Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Зайд Ол Наҳаённи кутиб олди.
Лавров Хитой дипломатияси раҳбари Ван И билан музокаралар ўтказади, Россия ТИВ баёнотига кўра, улар Украинадаги уруш ва Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қиладилар.
AFP хабарига кўра, 5 апрел куни Ван И Лавров билан телефон орқали мулоқот қилган ва унда томонлар Яқин Шарқдаги кескинликни пасайтириш мақсадида Пекин ва Москва ўртасида ҳамкорлик қилишга келишиб олган эдилар.
Шу билан бирга, Хитой Бош вазири Ли Цян БАА етакчисига Пекин Форс кўрфази минтақасида "тинчлик ва осойишталикни" тиклашга ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди.