Бугун 31 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

"Биз Ҳўрмуз бўғози блокадасида иштирок этмаймиз"

"Биз Ҳўрмуз бўғози блокадасида иштирок этмаймиз"

​Буюк Британия Бош вазири Кир Стармер расмий Лондон Ҳўрмуз бўғозини тўсиб қўйиш амалиётларини қўллаб-қувватламаслигини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Британиянинг ҳозирги устувор вазифаси бўғозни ҳарбий йўл билан ёпиш эмас, балки уни кемалар қатнови учун тўлиқ очишдир.

​Стармер бўғознинг ёпилиши жаҳон бозорида нефт ва газ танқислигини келтириб чиқаришини, бу эса оддий аҳоли учун электр энергияси нархи ошишига сабаб бўлишини таъкидлади.

"Мен нархлар барқарор бўлишини ва одамларнинг харажатлари камайишини истайман", — деди Бош вазир.

​Доналд Трампнинг Британия мина тозаловчи кемалар юбориши ҳақидаги баёнотларига жавобан, Стармер мамлакатнинг бундай техник имкониятлари борлигини тан олди, бироқ ҳозирда бор куч фақат дипломатик ва сиёсий ечимга қаратилганини алоҳида қайд этди.

Киритилди: 14:35 13.04.2026. Ўқилди: 1985 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!