Бугун 14 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Бишкекда молиявий пирамида фаолиятига алоқадор 62 ёшли аёл ушланди

Бишкекда молиявий пирамида фаолиятига алоқадор 62 ёшли аёл ушланди

Гап BitEvolution компанияси фаолияти ҳақида кетмоқда.

Тергов маълумотларига кўра, компания вакиллари одамларга катта даромад ва киритган маблағларини икки баравар қилиб қайтаришни ваъда қилган.

Бироқ, пуллар йиғиб олингач, ваъда қилинган тўловлар амалга оширилмаган, ташкилотчилар эса ғойиб бўлган.

Жабрланувчиларнинг аризаларидан кейин жиноят иши қўзғатилган.

Киритилди: 20:25 13.11.2026. Ўқилди: 615 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар